“PROlogue – 2017”: Питчинг, Юсуф Розиқовдан мастер класс, брифинг

0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” МА, Ёш киноижодкорлар кенгаши ҳамда Кинемотографияни ривожлантириш маркази томонидан ўтказилаётган III Республика PROlogue – 2017 кинофестивали давом этмоқда.

 

Фестивалнинг 29 ноябрь куни қизғин, баҳс-мунозараларга бой руҳда ўтди. Даставвал ўзбек кино оламида илк бора кино лойиҳалар Питчинг асосида кўриб чиқилди.

Питчинг ёш ижодкорларнинг кино лойиҳаларини ҳомийлар, ҳаммаслаклар топиш мақсадида ўтказиладиган тақдимотига айтилади. Питчингда Санжар Султонов “Жараён”, Машраб Алиқулов “Манзил”, Дониёр Арипов “Сукунат”, Шерзод Мусаев “Ўгай”, Бобур Қобилов “Маленкий Ангел”, Муҳаммад Юсупов “Оқ-қора спектакл”, Иброҳим Ҳамраев “Тумор” деб номланган лойиҳалари билан иштирок қилишди.

Питчингда муваффақиятли ўтган лойиҳа “Ўзбеккино” МА томонидан молиялаштирилиши алоҳида қайт этилди. Питчинда энг яхши лойиҳа PROLogue – 2017 кинофестивалининг ёпилиш маросимида эълон қилинади.

Фестивалнинг 29 ноябрь куни энг кутилган учрашувлардан бири режиссёр ва сценарист Юсуф Розиқов билан учрашув бўлди. Юсуф Розиқов мазкур учрашув давомида Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳақида фильм суратга олиш режасида юрганини маълум қилди.

 

“Қисқа метражли фильмлар фестивалининг ўтказилиши ёшларнинг ўзини, яратган намуна ишларини кўрсатиши учун катта имкониятларни очиб беради. Ёшларни ўзига бўлган ишончини янада орттиради. Режиссёр нимага қизишини, нима хоҳлашини кўрсата олмаса, у режиссёр бўла олмайди. Режиссёр томошабинлар талқинисиз туролмаслиги керак. Мен кинода роль бераётганимда актёрлардан келиб чиқаман. Шунинг учун, яхши режиссёр актёр танлай билиши ҳам керак. Яхши кино олмоқчи бўлган ёшлар кўп китоб ўқиши, киноларни кузатиши, ўз устида ишлаши, кинони сева олиши лозим. Шунда унинг тасаввури кенгайиб, хоҳлаётган нарсанини кўрсатиб бера олади”,- дейди Юсуф Розиқов

 

Юсуф Розиқов Берлин халқаро кинофестивалига бормасдан, “PROlogue – 2017” фестивалида иштирок қилишга, мастер класс ўтишга рози бўлгани учун ташкилотчилар томонидан алоҳида миннатдорчилик билдирилди.
Куннинг иккинчи ярмида “Халқаро кинофестивал остонасида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда келгуси йилда ўтказилиши режалаштирилаётган “ PROlogue ” халқаро кинофестивалига юқори савияда тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, соҳа мутахассисларнинг фикрлари ўрганилди.

 

“PROlogue”нинг 2018 йилда халқаро форматда ўтказилишини инобатга олган ҳолда, фестивалнинг нуфузини ошириш, жаҳон талабларига мос келадиган даражага кўтариш учун амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳақида таклифлар берилди.

Давра суҳбати давомида сўзга чиққан таниқли санъат арбоблари, кинорежиссёрлар, кино танқидчилар ва албатта, ёш киноижодкорлар кейинги йил ўтказиладиган Халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалини қандай ўтказилиши ҳақида ўз фикр-таклифларини айтишди.

 

30 ноябрь куни III Республика “PROlogue” – 2017 кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here