Хотамжон Кетмонов бошчилигидаги делегация нима мақсадда Пекин шаҳрига жўнаб кетди?

0

2017 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси Хотамжон Кетмонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси ва хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари ўртасида олий даражадаги мулоқотда иштирок этиш учун Пекин шаҳрига жўнаб кетгани тўғрисида Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон делегациясидан Парламентнинг қуйи палатаси депутатлари, Олий Мажлисга сайланган сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати раҳбарлари ўрин олган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here