Ҳар нима бўлгин-у, инсоф билан бўл: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига акустик ҳужум бўлганмиш…

0
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳудудига ўта замонавий қурол – товуш қуроли ёрдамида ташқаридан акустик ҳужум уюштирилгани, бундан элчихонада бўлган USAID ташкилоти вакили ҳамда унинг рафиқаси жабрлангани, улар муолажа учун Америкага жўнатилгани ҳақидаги хабар кеча дунё матбуотини тўлдирди.
Нима эмиш, сентябрь ойида бу жаноб билан унинг хоними, акустик ҳужумнинг қурбонига айланишганмиш, бу АҚШнинг Кубадаги элчихонасида ёзда содир бўлган ҳолатнинг айниси эмиш… Яна нимаймиш, бу ишда Ўзбекистондан кўра кўпроқ Россиянинг қўли бормиш…
Яхшики, АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Хизер Нойерт, бундай ҳужум бўлмагани ҳақида баёнот берди. Лекин илк хабарнинг чиққан пайти билан баёнотгача ўтган даврда Ўзбекистон номини қоралаш давом этдими, этди, юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик даражасига халқаро миқёсда қайсидир ўлчамда ишонч камайдими, камайди…
Хўш, бу хабарни тарқатган илк манба, СВС телеканалини кимдир бунинг учун жавобгарликка тортадими, кечирим сўратадими, раддия эълон қилдирадими? Матбуот ва ахборот агентлиги нима кунга турибди ўзи?
Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here