Ҳиндистонда рўй берган тўфон оқибатида 86 киши бедарак йўқолди

0

Ҳиндистоннинг жанубий штатларида рўй берган кучли тўфон сабабли 8 киши ҳалок бўлди, яна 86 кишининг тақдири номаълумлигича қолаяпти. «Окҳи» деб номланган табиий офат 30 ноябрда бошланган эди, деб хабар қилмоқда NDTV телеканали.

Маълумотларга кўра, тўфон Керала ва Тамилнад штатларида ўз ҳукмини ўтказмоқда. Шу вақтга қадар дарё соҳилларидан пасттекисликда яшайдиган 845 киши хавфсиз жойларга кўчирилган. 50 та балиқчилик қайиғида денгизга чиққан 86 балиқчи қидирилмоқда.

Ҳиндистон метеорология хизматига кўра, Тамилнад штати жанубида шамол тезлиги соатига 65-75 км.ни ташкил этмоқда дея хабар беради Kun.uz. Штатнинг 4 мактаби ёпилган, одамларга уйдан чиқмаслик тавсия этилмоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here