Рим Папаси, 1963 йили оламдан ўтган Иоанн XXIII қачонлардир ростакам ўзга сайёралик билан учрашиб гаплашган экан…

0

 

Шу нарса тарих саҳифасидан ўрин олган. Бунга ўз даврида Рим Папасининг котиби ҳисобланган Лорис Каповилла гувоҳлик қилган.

— Бир куни, — деб ёзганди котиб. — Италиянинг Кастель-Гандольфо шаҳридаги резиденцияси атрофида иккимиз сайр қилиб юргандик. Бир маҳал осмону фалакда худди олтинсимон, кўзни қамаштирар даражада ялтираб ўзидан нур сочаётган аура пайдо бўлди. Кўп ўтмай, у порталга айланиб, ичидан жуда ҳам гўзал, аммо одамга ўхшамас жонзот чиқиб келди. Бундан азбаройи қўрқиб кетган Иоанн ва котиб баравар тиз чўкиб дуо ўқишга тушишди. Улар ўшанда осмону фалакдан худонинг элчи фариштаси тушган деб ўйлашганди. Гўзал жонзот бўлса, уларга «тур» ишорасини қилди ва Рим Папаси билан яккама-якка гаплашиш нияти борлигини билдирди. Котиб дарҳол нари кетди…

Суҳбат тахминан ярим соат давом этди. Шундан кейин гўзал жонзот қайтадан портал ичкарисига кирди. Портал қайтадан ял-ял товланиб турган сирли аурага айланди-ю, кўздан ғойиб бўлди.

Рим Папаси ортга қайтишгач, ўзга сайёраликнинг нималар деганини котибига гапириб берган экан.

— Оллоҳнинг фарзандлари фалакнинг ҳар бурчагида бор, — деган экан ўзга сайёралик. — Ҳаёт коинотнинг ҳар бир ҳудудида мавжуд. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам Ер сайёрасидаги одамларга дўст бўла олмайди…

Мана, орадан анча йил ўтди. Аммо дунёнинг манаман деган уфологлари ҳам Рим Папаси эшитиб, котибига айтган жумлалар мағизини чақишга ожиз қолмоқда. Бу масаладаги изланишлар, ҳаракатлар зое кетмоқда.

esoreiter. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here