Шавкат Мирзиёевнинг оталари Зоминдаги сил касалликларини даволаш диспансери асосчиси  (Видео)

0

Асли зоминлик Миромон Мирзиёев бутун умрини беморларнинг дардига даво топиш, уларга шифо улашиш билан халқ хизматида ўтди. У Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ўзи туғилиб ўсган ерга қайтади. У ерда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш билан бирга Зоминдаги сил касаллигини даволаш диспансери асосчиси ҳам бўлади. Англагандирсиз, биз ҳикоя қилаётган қаҳрамонимиз Шавкат Мирзиёевнинг оталари жонкуяр, фидоий инсон Миромон Мирзиёев.

Урушдан кейинги йилларда сил касаллиги Зоминда қаттиқ авж олган. Ўша энг қийин дамларда Миромон Мирзиёев Зоминга Рентген апаратини олиб келишни уддалаган. Зоминнинг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аҳолисини текширувдан ўтказиб, шу касаллик билан оғриган 1700 нафар беморни аниқлаган ва уларнинг даволаниб шифо топишида ўзи бош-қош бўлган.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here