Таиландда немис сайёҳини фил босиб ўлдириб қўйди

0

Таиланддаги Чанг оролида жойлашган «Филлар қишлоғи»да фил устида сайр қилаётган сайёҳ билан бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда ҳодиса гувоҳи бўлган икки нафар россиялик сайёҳнинг сўзларига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Саёҳат якунида фил тўсатдан немис сайёҳга ҳужум қилди ва уни босиб ўлдирди.

Бахтсиз ҳодиса 30 ноябрь, пайшанба куни куннинг иккинчи ярмида юз берган.

«Фил устидаги сайр тугагач, ҳамма филлар устидан туша бошлади. Биринчи фил устида кетаётган россияликлар ундан эсон-омон тушиб олди. Шунда фил қўққисдан дарғазаб бўлиб, уни суратга олаётган немис сайёҳига ташланди ва уни ҳамманинг кўз ўнгида босиб ўлдирди», — дейди россиялик сайёҳлар.

Россиялик сайёҳлар ўтирган фил юз берган ҳодисадан қаттиқ қўрқиб кетган ва безовталана бошлаган. Шунда сайёҳлар унинг устидан сакрашга мажбур бўлган. Улардан бири жиддий жароҳатланган.

Daryo.uz нинг ёзишича, Россиялик сайёҳ қовурға синиши ва яна бир нечта жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here