Тошкентдаги «Тинчлик» мачити имом-хатиби Шермурод Тоғай Ўзбекистонда ўлим жазоси қайта тикланишини таклиф қилди…

1

 

Имомнинг айтишича, ўлим жазоси 2008 йили марҳум президент Ислом Каримов фармонига кўра бекор қилинганди. Айни кунда бу жазони қайта тиклаш эҳтиёжи пайдо бўлди. Бу олий жазо асосан Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган «Ҳизб-ут-Таҳрир», «ИШИД» жангарилар гуруҳи ғояларини тарғиб қилган, шу гуруҳ таркибида жиноятлар содир этганларга нисбатан қўлланса ёмон бўлмасди. Негаки, ундай каллакесарларга ўлим жазоси берилса арзийди.

Имом ушбу таклифларини «Facebook» интернет тизимидаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

— Ундайларни, динимиз ва халқимиз душманларини аяб ўтириш керак эмас, — деб ёзади имом. — Улар мустақил республикамиз ҳар тарафлама тараққий этишига ҳам тўсиқ вазифасини ўтайди. Каллакесарлар текин турма, текин овқат ва худди шундай шароитларга ўрганиб қолган. Турмага худди ўз уйига боргандек қувониб, устимиздан кулиб боради. Улардан жамият учун умуман фойда йўқ. Хўш, шундай экан, нима учун биз каллакесарлар, экстремистларни боқишимиз керак?..

Биз мустақилликка эришганимидан кейинги дастлабки йилларда террорчиларнинг асл башарасини кўрдик. Қанчалаб юртдошларимизни, бегуноҳ фуқароларимизни ўшалар ўлдирди. Бугун эса, ана, Мисрни олинг. Оллоҳнинг уйи ҳисобланмиш мачитни портлатишди, юзлаб одамларнинг ёстиғини қуритишди. Хулоса қилиб айтганда, мен ўзбек халқи доимо тинчлик, хотиржамлик, тўкинликда яшашини хоҳлайман. Шу сабабли хаёлимдан кечган фикрларни қоғозга туширдим холос. Таклифга республикамиз раҳбарлари ўз муносабатларини билдиришса ажаб эмас.

podrobno. uz

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

  1. ИМОМ ЖАНОБЛАРИ!? Адашмадизми? Оллохни уйини каерда дедиз????????? Илтимос яна бир бор щкиб кщриб кейин жавоб беринг ИЛТИМОСССССССССС

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here