Турмада улғайган болалар (Видео)

0

Умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилганлар ҳақида эшитганмиз. Асосан ўта оғир жиноятлари учун бундай жазо турлари қўлланилади. Бироқ болалигидан турмага маҳкум қилинган ҳамда ўша ерда улғайиб яна ўша ерда вафот этган кимсалар ҳам бор дунёда.

Нацуми Цудзи 2004 йил 11 ёшида тенқур дугонасига қилган жинояти бутун Японияни даҳшатга солди. Анча вақтгача унинг исми ёши сабабли сир сақланган. Жинояни содир этган пайтида эгнида «Невада «ёзувли кийими бўлгани учун уни шундай аташаган. Полиция ходимлари эса уни «А» номли парол билан аташган. Аммо мухбирлардан бири унинг номини ошкор қилиб қўйган. Кейинчалик уни узоқ вақтга руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштиришган.

Грем Янг исмли суратидан беғубор кўринадиган бу бола кимёвий йўллар билан заҳар тайёрлаб бировларни ўлдиради деб ҳеч ким ўйламайди. Лекин у заҳарли моддалар яратиб, уларни синаб кўриш мақсадида синфдоши ва ўгай онасини танлаган. Уларнинг ўлимига сабаб бўлганига қарамай 12 ёшида кимё ва фарматологияни тўлиқ ўрганиб олгандан сўнг заҳарларга қизиқиш уни тўхтатиб қололмайди. Грем Янгнинг кимё ўқтувчиси жиноятларидан билиб қолақи ва полицияга хабар беради. Грем Янг 15 ёшида қўлга олиниб бироздан сўнг руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилади. Бироқ у ердан чиқиб ҳам у яна аввалги ишини давом эттиради. Шундан сўнг у умрбод қамоққа маҳкум этилади.

Ёшига мос бўлмаган жиноятларни содир этиб, энг яхши даври бўлган болалигини панжаралар ортида ўтқазган,  бутун умрини турмада яшаганларнинг қолган сафдошлари ва аянчли тақдирлари ҳақида қуйидаги видео орқали билиб олишингиз мумкин.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here