Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров дунёга машҳур боксчи, «темир мушт» соҳиби Майк Тайсон билан учрашди…

0

 

Бу галги учрашув ҳам Чеченистонда бўлиб ўтди. Улар яна бокс ҳақида суҳбат қуришди. Бундан ташқари, Рамзан Қодиров Майк Тайсон билан биргаликда бокс бўйича машғулотлар ўтказди.

— У мусулмон динини қабул қилган, — дейди Рамзан Қодиров. — Шундан сўнг Малик Абдул Азиз номини олган. Майк мусулмон динини қабул қилгач, Америкада жуда кўпчилик сиёсатчи ва бошқа юқори лавозимли шахсларнинг таъқибига учради. Лекин руҳан синмади. Мусулмонлигича қолди…

Рамзан Қодировнинг айтишича, ўтган сафарги учрашув 2005 йили Грознийда бўлиб ўтган. Ўшанда улар у қадар катта бўлмаган ўйингоҳда Тайсоннинг мухлислари билан қизиқарли суҳбат уюштиришган. Қодиров ишонч билан айтиб ўтдики, гарчи анча йиллар олдин Тайсон катта боксни тарк этган бўлса-да, машҳурлик шоҳсупасини тарк этгани йўқ. Ҳамон у дунёдаги бокс ишқибозлари қаршисида «темир мушт» соҳиби сифатида машҳур.

topnews. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here