Кеча Покистондаги университетлардан бирига террорчилар ҳужум уюштирди. Қурбонлар 10 киши!!! (ВИДЕО)

0

 

Пешавар шаҳрида жойлашган қишлоқ хўжалик университети кеча террорчи каллакесарлар ҳужуми остида қолди. Жангарилар ичкарига бостириб кириб талабаларни ўққа тутди. Оқибатда 10 нафар талаба ҳалок бўлди. Тахминан 40 киши турли даражада жароҳат олди. Врачларнинг гапига қараганда, жароҳат олганларнинг айримлари ўта оғир аҳволда.

Мутасаддиларнинг айтишича, кеча байрам бўлгани сабабли аксарият талабалар университетга келмаганди. Аммо барибир баъзи талаба ва муаллимлар шу ерда бўлиб чиқди. Худди ўшалар босқинчи экстремистларнинг ғазабига учради.

Полиция ходимлари икки соат давом этган штурмдан сўнг террорчиларнинг барчасини йўқ қилди.

Ушбу террор ҳаракатини дунёда фаолияти тақиқланган «Толибон» каллакесар жангарилар гуруҳи ўз зиммасига олди.

Deutsche Welle

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here