“Osiyo Grand” ресторани 800 нафар ногиронларга дастурхон ёзди

0

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан  2017 йил 1 августда “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши имзоланган эди.

Бу инсон-олий қадрият ҳисобланган жамиятимизда аҳолининг барча қатламлари давлатнинг эътиборидан четда қолмаётганининг яна бир исботидир.

Бугун Ўзбекистон Ногиронлар жамияти томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили Давлат Дастури доирасида ҳамда 3 декабрь “Халқаро Ногиронлар куни” муносабати билан Тошкент шаҳрида байрам тадбири ташкил қилинди.

Ушбу байрам тадбирида Тошкент шаҳрида яшовчи 800 нафардан ортиқ имконияти чекланган фуқароларнинг иштироки таъминланди дея хабар беради Qalampir.uz. Халқимизнинг севимли санъаткорлари эса бу тадбирда иштирок этиб, тадбир иштирокчиларининг хурсандчилиги, қувончларига сабабчи бўлдилар. Умид қиламизки, бундай тадбирлар 3 декабрь санаси атрофида эмас, балки давомли бўлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here