Польшада Украинадан ишлаб пул топиш учун келганлар қулликка маҳкум этилмоқда…

0

 

Ҳа, маълумот беришларича, Польшада иш ҳақи Украинадагига нисбатан уч-тўрт баробар кўп. Демак, пул топаман, бола-чақа боқаман деган украиналик маош ҳақида эшитгач, албатта Польшага йўл олади. Бахтга қарши бу мамлакатда украиналик муҳожирларнинг аксарияти қулликка маҳкум этилмоқда. Улар иш берувчининг қаршисида ҳозир бўлди дегунча, биринчи навбатда ҳужжатлари тортиб олинади. Иш вақтида биров билан гаплашмасликлари учун қўл телефонларини ҳам тортиб олишади.

Польша журналистларига украиналик Оксана исмли қиз муҳожирлар аҳволини шундай таърифлайди:

— Бизга ойига минг доллардан ҳақ тўлашга ваъда қилишувди. Иш берувчи билан юзма-юз бўлдик. Лекин у паспорт ва телефонларимиз, бошқа майда-чуйдаларимизни тортиб олди. Иш эса жуда оғир. 20 соатлаб ишлаймиз. Нима қилай? Қочиб қаерга бораман? Мажбур бўлдим шундай аянчли шароитда ишлашга. Ҳар куни бизни эрталаб соат 4: 00 да тепиб уйғотишаРди. Худди ҳайвонга муомала қилгандек муомала қилишарди. Афсус, ваъда қилинган маошнинг ярмисини ҳам беришмади…

Львовдан Польшага ишлаш учун борган эр-хотин Олег ҳамда Светланалар ҳам бу мамлакатдаги қулдорлик тузуми ҳақида гапиришди.

— Бизни меҳнат лагерига жойлаштиришди. Баъзи хоналарда 16-20 киши яшайди. Жой етмаганлар йўлакда ухлашга мажбур. Қай бурчакка борманг, бурга, бит тўлиб ётибди. Душ бор, у ҳам подвалда. Паспорт ва телефонларимизни олиб қўйишган. Бир сўз билан айтганда, биз қулликка маҳкум этилгандик…

Ирина деган қиз шундай ҳикоя қилади:

— Мен ҳам кўплаб украиналиклар қатори Польшадаги меҳнат лагерида ишладим. У ерда ҳатто оғир хаста бўлиб қолганларни ҳам аяб ўтиришмайди. Нафас оляптими, тамом, демак, ишлаши шарт. Иш берувчи Мирек деган эркак эди. Бизларни «украиналик ҳўкизлар» деб чақирарди. Ҳамма ундан қўрқарди. Мен ўз кўзим билан кўрганман. Иш оғирлик қилиб бир неча киши норозилик билдирган, кетишга чоғланганди. Уларни подвалга олиб кириб роса савалашган. Кейин бир неча кун оёқ-қўлини занжирлаб, овқат бермай, подвалда ўтиришга мажбур этишган…

«Страна. ua»

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here