Бугун ярим тунда юз берадиган Супероймома ҳодисаси кучли зилзила ва сув тошқинларини чақириши мумкин экан…

0

 

Шу ҳақда дунёнинг кўзга кўринган астрологлари алоҳида тўхталиб ўтишди. Айтишдики, ой ер сайёрасига бу қадар яқин келган маҳал сайёранинг гравитация майдонига сезиларли таъсир кўрсата бошлайди. Бу масалада яқин ўтмишда юз берган турли табиий офатларни мисол сифатида келтириб ўтишди. Масалан, 2004 йили содир бўлган суперой ҳодисаси Индонезияга магнитуда кучи 9, 2 баллга тенг зилзилани тақдим этган. Кетидан сув тошқинлари бошланган. 2008 йилги суперой натижасида эса Хитойда магнитуда кучи 8 балл, 2010 йили Чилида 8, 8 балл кучли зилзила содир бўлган. 2011 йили эса навбатдаги суперой ҳодисаси содир бўлиб, даҳшатли бўрон, сув тошқинларини келтириб чиқарган. Бир сўз билан айтганда, Ой Ерга яқинлашдими, океанлардаги сувлар тошишига, сейсмик фаоллик кучайишига сабабчи бўлади. Агар суперой ҳодисаси пайтида Ер, Ой ва Қуёш бир чизиққа туриб қолса, унда даҳшатли бўронлар, сув тошқинлари кучи яна 50 фоизга ортаркан.

Бироқ НАСА ташкилоти олимларидан бири Жеймс Гарвин бу фикрларга кучли эътибор қаратиш шарт эмаслигини айтиб ўтди. Олимнинг айтишича, Ойнинг сайёрамизга яқинлашиши ер остидаги плиткаларни ўрнидан қўзғата олмас экан.

Яна олимлар шу нарсани айтиб ўтишдики, Суперой ҳодисаси сурункали хасталикларга учраганларни безовта қилиб ўтиши мумкин. Шу сабабли беморлар олдиндан ҳодисага руҳан тайёрланишлари, саломатликларини жиддий назоратда ушлашлари талаб этилади.

Нима бўлганда ҳам қодир Худо! Яратганнинг ўзи бандаларини офатлардан паноҳида асрасин!

golplan. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here