Диққат, бугун, 3 декабрдан 4 декабрга ўтар кечаси ер юзи аҳолиси суперойни томоша қилиши мумкин!!!

0

 

Ҳа, ер йўлдоши, Оймома бугун заминимизга шу қадар яқин келадики, ҳажми одатдагисидан 14 фоиз катталашган ва 30 фоизга ёрқинлашган ҳолда ҳуснини кўз-кўз қила бошлайди. Ой ва Ер ўртасидаги масофа бугун кечаси 357 минг 495 километрни ташкил этади.

Суперой деб аталмиш бу манзара ажойибларнинг ажойиби ва гўзалликлар гўзаллиги дейилса хато бўлмайди. Ой шундай ҳуснга эга бўлиш учун еримизга жуда яқин келади ва қорли тун қўйнида ҳуснини намойиш этган ҳолда Ердаги гўзалларни хижолатдан бош эгишга мажбур этади. Дарвоқе, суперойни яна 2018 йил 1 ҳамда 31 январ кунлари ҳам кузатиш мумкин. Шу ажойиб ҳодиса билан бир вақтда 31 январ куни ой тутилиш воқеаси ҳам бўлиб ўтади.

Мутахассислар огоҳлантиради. Агар ҳаво айниган бўлса, суперой ҳодисасини кузатишда қийинчиликлар туғилиши мумкин.

u-f.ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here