Дьюка университети олимлари юрак хуружига учраганлар учун сунъий юрак мушагини яратишди…

0

 

Бу сунъий мушаклар асосан инфарктнинг ўта оғир кўринишини ўтказган беморлар учун мўлжалланган. Шу нарса маълумки, инфарктдан сўнг юракда турли ҳажмдаги яралар пайдо бўлади. Мана шу яралар юрак меъёрида ишлашига жиддий халал беради ва беморнинг юраги тез-тез хуруж қилиб, ҳаётини хавф остида қолдиради. Энди олимлар яратган сунъий мушакларни бемор юрагига ўрнатиб, кетидан «IGF1» оқсили кичик дозада юракка юборилса, сунъий мушаклар фаолияти яхшиланади ва бемор ўзини енгил ҳис эта бошлайди.

Университет олимлари ихтиро маҳсулини юзга яқин беморларда синовдан ўтказишди. Тажрибалар муваффақиятли кечди.

The Hindustan Times

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here