Сергей Лавров: «Шимолий Корея-Америка урушида биринчи бўлиб Жанубий Корея ва Япония қурбон бўлади…»

0

 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Пхеньяннинг яқинда амалга оширган навбатдаги баллистик ракета синовлари хусусида тўхталаркан, худо кўрсатмасин, башарти Шимолий Корея ҳамда Америка ўртасида совуқ уруш бошланадиган бўлса, биринчи қурбонлар Жанубий Корея ҳамда Япония ҳисобланади. Нега?

— Америка сония сайин бу икки давлатни уруш ўчоғи томон етакламоқда, — деди Лавров. — Аммо Ким Чен Ин тарафдан ҳужум уюштирилса, Америка дарров ўзини четга олади. Балогардонлар эса Жанубий Корея, Япония бўлиб қолаверади. Агар айни кунда ҳам Америка ўз «иттифоқдош»лари билан ҳарбий ўқув машғулотларига зўр бермаса, Шимолий Корея муаммосини дипломатик тарзда ҳал этиш мумкин эди. Афсуски, Трамп бундай диалогни хоҳламаяпти чоғи…

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Шимолий Корея «Хвасон-15» деб номланган янги қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Ракетанинг умумий баландлиги 4 минг 475 километр, парвоз масофаси эса 950 километрни ташкил этди. Баллистик ракета ҳавода жами 53 дақиқа парвоз қилиб, Япониянинг иқтисодий ҳудудига, Аоморидан 250 километр узоқликка бориб тушди. Ким Чен Иннинг айтишича, бу баллистик ракета ҳам ядро қуролини ўзида мужассам этган ҳолда Американинг исталган ҳудудигача етиб бора олади.

tut. by

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here