Якшанба саволи: Атлантика ва Ҳинд океанларини ўрганган олимлар қуруқликдан океангача кетган ёлғизоёқ йўлларни учратишган. Бу йўллар қандай пайдо бўлган?

0

Азиз мухлислар! Энди «Ҳордиқ плюс» газетасининг ҳар бир сонида мухлислар эътиборига «Ҳафта саволи» лойиҳаси эълон қилиб  борилади. Бериб бориладиган саволлар бир-биридан қизиқарлилиги билан нафақат газета мухлисларининг, балки сайтимиз ўқувчиларининг ҳам эътиборини  тортиши аниқ.  Газетанинг №94(1235)-сонида мухлислар эътиборига «Пайшанба саволи» эълон қилинганди. Лойиҳа қоидасига кўра, газета мухлислари ўз жавобининг тўғри ёки нотўғрилигини Hordiq.uz сайтидан билиб олишлари мумкинлигини хабар қилгандик.

Демак, газетада берилган савол ва унинг жавобини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Савол: Атлантика ва Ҳинд океанларини ўрганган олимлар қуруқликдан океангача кетган ёлғизоёқ йўлларни учратишган. Тезда бу йўллар қандай пайдо бўлганини аниқлашган. Улар қандай пайдо бўлган?

Ж: Пингвинлар. Улар кўпайиш учун денгиздан анча узоқларга боргани боис, ёлғизоёқ йўллар ҳосил бўлган.

Сайтимиз мухлислари диққатига! Агар турли соҳа ва мавзуларга доир бир-биридан қизиқарли, кутилмаган саволларнинг ечимини топиш сизни қизиқтирса, «Ҳордиқ плюс» газетаси саҳифаларида бериб борилаётган ҳафта саволи айнан сиз учун!

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here