Бодом – эркаклар учун куч-қувват манбаи

0

Бодом эркаклар учун жуда фойдали мева. У кучли антиоксидант сифатида ошқозон-ичак яллиғланиши ва чуқурлашган яранинг битишига ёрдам беради. Таркибидаги қувватлантирувчи дармондорилар, В гуруҳидаги витаминлар ёрдамида эркакларнинг ҳам ақлий, ҳам жисмоний қувватини оширади, чарчоқни олиб, асабни тинчлантиради ва уйқусизликдан халос этади.

Бодом таркибидаги РР витамини туфайли бўғимлардаги оғриқни бартараф этади. Масалан, эркакларда кўп учрайдиган остеоартроздан қутулишга ёрдам беради.

Бодомнинг пешоб ҳайдаш хусусияти туфайли организмдаги ортиқча чиқинди ва чўкмалар ҳам мочевина ҳолатида кетади.

Юрак безовта қилганда ҳам кунига 5-10 донадан бодом еб турилса, барча муаммолар бартараф бўлиб, қон айланишининг бузилиши туфайли пайдо бўлган қон томирлари ва мушаклардаги шишлар йўқолади.

Бодом таркибидаги аргинин аминокислотаси уни тенги йўқ дармондорига айлантиради. Аргинин организмдаги азот оксидини синтезлайди. Қон ишлаб чиқарилишини меъёрлаштиради. Шунинг учун бодомни ёш болалар ва кекса кишилар кўпроқ истеъмол қилиши лозим.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан олинди

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here