«Google» компанияси мутахассислари смартфонлар учун эгасини ўзга нигоҳлардан огоҳ этувчи дастур яратишди…

0

 

Кўпчиликка маълумки, жамоат транспортидами, кўчадами, уйдами, смартфондан фойдаланганда орқадан кимдир билдирмайгина нима қилаётганини кузатаётган бўлади. Шубҳасиз, бу ҳолат ҳеч кимга ёқмайди. Компаниядагилар шуни ҳисобга олиб «Electronic screen protector» деб номланган дастур ихтиро қилишди. Дастур фронтал камерадан фойдаланган ҳолда орқада кимдир дисплейга қараса, дарҳол унинг суратини экранга чиқариб эгасини огоҳлантиради. Бундан ташқари, у эгаси СМС хабари ёзаётган бўлса ёки телефон рақамларни кўздан кечираётган бўлса-ю, орқада кимдир туриб бемалол уни кузатаётган чиқса, ҳарфларни чалкаштириб ташлайди. Шу йўл билан эгаси ёзаётган матнни ўзгалар кўзидан асрайди.

Quartz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here