ИИВ тизимидаги ўзгаришлар маълум қилинди

0

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Полковник Шуҳрат Эркинович Норгитов – ИИВ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов – ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Полковник Валижон Алиевич Кенжабоев эса – Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари Майор Иброҳимжон Отажонович Абдураҳмонов – Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 2 декабрь куни Генерал-майор Қутбиддин Нуқритдинович Бурҳонов – ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи – Ички ишлар вазирининг матбуот котиби лавозимига, Подполковник Вячеслав Станиславович Шувалов –ИИВ Ҳарбий сафарбарлик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here