Исроил олимларининг айтишича, нонушта қилмаслик одамни энг хавфли хасталикларга мубтало этаркан…

0

 

Тель-Авив университети олимлари бу гал нонушта масаласида тадқиқотлар ўтказишди. Бундан маълум бўлдики, эрталаблари нонушта қилмаслик оқибатда ортиқча вазн орттириш, қандли диабет, гипертония, энг хавфли юрак хасталикларига дучор этаркан. Шу нарса 18 нафар кўнгилли мисолида ўз исботини топди. Улар бир кун нонушта қилишди, бошқа куни нонуштадан воз кечишди. Иккала ҳолатдан кейин ҳам анализ топширишди. Нонушта қилган кунлари улар организмида салбий ўзгариш кўзга ташланмади. Акси бўлганда эса қон босими сакраши, организмнинг фаоллиги сустлашуви, инсулинни ҳис этиш имконияти камайиши, семизликка мойиллашув кабилар кўзга ташланди.

«Lenta. RU»

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here