Лола Каримова-Тиллаева яна бир қимматли лойиҳага қўл урди

0

Лола Каримова-Тиллаева ўзбек маданияти учун қимматли бўлган яна бир лойиҳага қўл урди. Бу тўғрида у ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Ислом Каримов номидаги Фонднинг унутилиб бораётган ўзбек читгарлиги санъатига бағишланган «Йўқотилган жаннатни излаб…» номли навбатдаги кўргазма лойиҳаси тақдим этилди, деб хабар берди Лола Каримова-Тиллаева.

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тилляева

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тилляева

«Читгарлик мактаби бир асрдан кўпроқ тарихга эга бўлиб, XIX аср ва ХХ асрнинг бошларида Тошкент, Бухоро, Хива, Марғилон ва Наманган шаҳарларида ривож топган эди. Афсуски, бугунги кунда ушбу ҳунармандчилик тури йўқолиб кетиш арафасида турибди», – деб ёзади Лола Каримова-Тиллаева.

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тилляева

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тилляева

Кўргазма 30 ноябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида иш бошлади. Унда ўзбек читгарлиги санъатига мансуб мумтоз ва замонавий услубдаги матолар, шунингдек ёғоч қолипларнинг турли намуналари ҳавола этилган.

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тилляева

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тилляева

Читгарлик амалий безак санъатининг қадимий турларидан бири бўлиб, ёғоч қолиплар ёрдамида матога гул босиш жараёнидан иборат.

Ўзининг бежиримлиги, қўлланишда қулайлиги ва арзонлиги туфайли бундай матолар халқ орасида кенг тарқалган эди. Читгар усталар матони яратиш жараёни мураккаб бўлишига қарамай, ушбу санъатда юқори натижаларга эришган.

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тилляева

Халқ ҳунармандчилигининг мазкур тури ХХ асрнинг ўрталарига келиб деярли йўқолиб кетди, ва 1970 йилларнинг охири 1980 йилларнинг бошида вақтинча қайта тикланди. Афсуски, 2000 йилларнинг бошига келиб читгарлик санъати деярли йўқолиб бораётган санъат турларидан саналиб, Бухоро, Тошкент ва Марғилон шаҳарларида қисман сақланиб қолган.

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тилляева

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тилляева

Марғилонда ушбу ҳунармандчилик тури Раҳимжон Мирзааҳмедов, Тошкентда — Абдуҳошим Раҳимов ва Юра Пак, Самарқандда — Володя Ахатбеков, Бухорода — Ҳабиба Маликоваларнинг сай-ҳаракатлари туфайли давом этиб келмоқда. Кўргазма 20 декабрга қадар давом этади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here