Олимлар уйқуга тўймаслик умр кушандаси эканини тадқиқотлар ёрдамида исботлашди…

0

 

Маълум бўлишича, кеч ётиб эрта уйғониш инсон руҳиятига салбий таъсир кўрсатаркан. Бунинг оқибатида семириб кетиш, қандли диабетнинг 2- типи, коронар юрак хасталиклари юзага келиш хавфи ортаркан. Америкалик олимлар 500 нафарга яқин кўнгиллини тадқиқотларга жалб этишганди. Аксарият иштирокчилар кам ухлаши, ишда кўп вақт ўтказиши ҳақида гапириб беришди. Сўнгра бу амалда синаб кўрилди. Ҳар бир иштирокчининг билагига электрон балдоқлар тақиб қўйилди. Бу балдоқлар тадқиқот иштирокчисининг ҳаракатдаги ва уйқудаги вақтини белгилаш учун мўлжалланган бўлиб, бир ҳафтадан кейин олимлар кўригидан ўтди. Аниқландики, кам ухлаб кўп ишлаганда, биринчи бўлиб одамнинг руҳий тизимига зиён етади. Бу организмдаги салбий ўзгаришлар, мисол учун қон босими сакраши, қон айланиш меъёри бузилиши ва ҳоказоларда кўзга ташланди.

Хулосалардан келиб чиқиб олимлар ҳар бир инсонга кунига албатта камида олти соат ухлашни, ишлаш жараёнини ҳам саккиз соатдан оширмасликни маслаҳат беришди.

simptomer. ru

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here