Олимлар ўз вазнидан 1000 баравар оғирроқ юкни кўтара олувчи сунъий мушаклар турини яратишди…

0

 

Сунъий мушаклар пластик матодан тайёрланган. Устки қисми ҳаво, сув кира олмас даражада мустаҳкам. Юкни мушак ичкарисидаги босим ўзгариши натижасида кўтаради.

Масалан, соф вазни атиги 2, 6 граммга тенг сунъий мушак 3 килограммли буюмни кўтара олди.

Мушакларнинг яна бир ўзига хос хусусияти шуки, улар эгилувчан.

Мутахассисларнинг гапига қараганда, сунъий мушаклар ўта нимжон роботларни суперроботга айлантириш ниятида яратилган.

Engadget

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here