Ортда қолган бир йил: Бугун Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганига бир йил тўлди

0

Ўзбекистон халқи 2016 йилнинг 4 декабрь санасини узоқ йиллар хотирасида сақлайди. Боиси шу куни халқ ўз иродаси ва ишончига таяниб, Президентлик лавозимига муносиб номзод Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирмонович Мирзиёевни сайлади. 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси бўйича рўйхатга олинган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 17 миллион 941 минг 955 нафари овоз бериш жараёнларида иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил этади. Шавкат Мирзиёев эса сайловда 88,61 фоизи овоз тўплаб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Президентлик қасамёдини қабул қилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов иштирок этиб, Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here