Ота-онаси ҳали ёшига етмаган гўдакни микротўлқинли печга солиб узоқ вақт чиқариб олишмади. Оқибатда…

0

 

Дерик ва Микала исмли эр-хотин учун 2016 йил охирида туғилган ўғилчаси иккинчи фарзанд ҳисобланади. Тўнғичи қиз эди. Улар қизалоқдан туғруқхонадаёқ воз кечишган. Ўғил фарзанднинг устидан эса биргалашиб кула бошлашди. Аввалига ота бўлмиш Дерик чақалоқни бир-бир ярим метр юқоридан полга ташлаб, гўёки телевизор орқали берилаётган рекламани такрорлади. Натижада гўдак миясидан жиддий жароҳат олди. Яқинда эр-хотин уни касалхонага олиб келди. Боланинг баданида қаттиқ куйиш аломатлари бўлган. Танасининг 80 фоиз қисми жизғанак бўлган экан. Врачлар негадир шубҳаланиб полицияга шу ҳақда хабар қилишди. Ана шундан кейин ҳаммаси ойдек равшан бўлди. Ота-она деб аталган ҳайвонсифатлар гўдакни микротўлқинли печга солиб печни токка улаб қўйишган ва узоқ вақт чиқариб олишмаган.

Мундоқ қаралса, иккови ҳам телбага ўхшамайди. Бунга

психиатрлар текшириб кўриб ҳам амин бўлди. Ҳозирги кунда прокурорлар ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатган. Биринчи навбатда ота-она ўз ҳуқуқларидан маҳрум этилади. Кейин эса узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилади.

zakon. kz

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here