Тошкентда “Киночилар уйи” биносини бузиш бошланди (Фото)

0

Тошкентда афсонавий «Киночилар уйи» биносини бузиш бошланди. Бу ҳақдаги тегишли фотосуратлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган.

1982 йилда қурилган айнан шу бинода Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг машҳур кинофестиваллари ўтказилиб келинган. Картиналар бирданига уч кинозалда – 900 ўринли, 230 ва 50 ўринлисида кўрсатилган. Бу ердаги ресторан эса Ўзбекистон пойтахтидаги энг нуфузли жойлардан бири саналган. Бу ҳақда Kun.uz ёзди.

Шунингдек, Киночилар уйидан ташқари республика Визалар ва рўйхатдан ўтказиш бўлими, Тошкент метрополитени бошқармаси жойлашган бинолар ҳам бузилади. Шу тариқа «Tashkent City» халқаро бизнес марказини қуриш учун майдон очилади. «Tashkent City» халқаро бизнес маркази пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилади. Лойиҳага мувофиқ «Tashkent City»да бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here