Янги йилгача самарали озамиз

0

Яқинда Янги йил кириб келади. Байрамда эса ҳамма аёл ҳам ҳар қачонгидан гўзал ва жозибали кўринишни истайди. Аммо оз вақт ичида нима ҳам қилишга улгурардик, деганлар янглишади.

Умуман олганда, бу қисқа муддатда ҳам яхшигина натижага эришиш мумкин. Бу ҳақда шифокорлар қуйидагича тавсиялар беришади.

ЭНГ ЯХШИ НОНУШТА

Ёғсиз сут маҳсулотлари (творог, йогурт, қатиқ, сут, пишлоқ).

Мева ва сабзавотлар.

Ичимликлар: сув, шакарсиз чой ёки қаҳва, ёғсиз сут ҳам бўлади.

Қуйидагиларни эса нонуштага истеъмол қилмаган маъқул: ёғли таомлар, колбаса, сосиска, сарделка, ёғли пишлоқ, қовурилган таомлар, майонез, сметана ва бошқалар.

ТУШЛИК

Биринчи овқатга иссиқ шўрва бўлгани маъқул. Сабаби, шўрва ошқозонни тўлдириб олади. Мол ёки товуқ гўшти солиб, қайнатилган шўрвани танланг. Пюрели шўрва бўлмайди. Чунки унга қаймоқ ёки крахмал қўшишади. Бу эса ортиқча калория дегани.

Иккинчи таом — гарнирга димлаб пиширилган сабзавот, ёрма, ёғсиз, қайнатилган ёки газ печида пиширилган гўшт, балиқ ёки денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин.

Учинчи таом — ширинлик. Ширинликни тушликнинг энг охирида еганингиз маъқул. Лекин бунда тушликка гўштли эмас, балки сабзавотли таом еган бўлсангиз.

Ишдан чиқишда ҳам ул-бул, енгилроқ бирор нима еб олсангиз, уйга бўридай оч бўлиб бормайсиз.

КЕЧКИ ОВҚАТ

Кечки овқатни уйқуга ётишдан 2-3 соат аввал тановул қилиш зарур. Ўғли таомларни хаёлингиздан бутунлай чиқариб ташланг. Кечки таомномада оқсилга бой денгиз маҳсулотлари ёки ёғсиз балиқ бўлсин. Ёғсиз творог ҳам жуда яхши танлов бўлиши, шубҳасиз.

ПАРҲЕЗ БИЛАН БИРГА…

Озишда спорт машғулотларининг ўрни бўлакча. Шу боис фақат парҳез билан озиб оламан, деб ўйламанг. Яхшиси, парҳезга спортни ҳам қўшинг. Шунда нафақат озасиз, балки юзингизда нур ҳам пайдо бўлади. Эрталабки 15-20 дақиқалик бадантарбия ва кечки 30 дақиқалик машғулотларнинг ўзи ҳам жуда яхши натижа беради.

Бунда сакраш, югуриш, ўтириб-туриш, чамбарак айлантириш, пресс машғулотлари энг самаралилари саналади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here