Афсонавий Капурлар авлодининг таниқли вакили ҳаётдан кўз юмди

0

Афсонавий ҳинд актёри Шаши Капур 79 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Variety нашрининг хабар беришича, у узоқ давом этган касаллик натижасида вафот этган. Бу тўғрида Кун нашри ёзмоқда.

Болливуд юлдузи 3 декабрь, якшанба куни нафас йўллари инфекцияси билан Мумбайдаги шифохонага жойлаштирилган.

Капур болалигидан кинода роллар ижро этган. Унинг улғайгандаги илк бош роли «Тақдир арзандаси» фильмида (1961) бўлди.

Фото: IMDB

Шунингдек Шаши Капур «Дайди» (1951), «Уй соҳиби» (1963), «Жаноб Шекспир» (1965), «Севги мавсуми» (1969), «Бомбей киноси» (1970) каби ленталарда ҳам суратга тушган.

Бундан ташқари, Капур Болливуднинг бошқа бир юлдузи – Амитабх Баччан билан бир неча фильмда бирга роль ўйнаган. Уларнинг орасида «Девор» (1975), «Севги – бу ҳаёт» (1976), «Содиқ хизматкор» (1982) кабиларни санаб ўтиш мумкин.

1979 йилда Шаши Капур артхаус жанридаги фильмларга продюсерлик қила бошлади. Шу билан бирга, у режиссёр сифатида ҳам фаолият юритган.

Фото: IMDB

Таъкидлаш жоизки, Шаши Капур – Капурлар сулоласининг иккинчи авлод вакили ва кино тарихидаги энг машҳур актёрлардан бири Раж Капурнинг укаси ҳисобланади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here