Анвар қори Турсунов эсдалик нишон билан тақдирланди

0

4 Декабр куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсуновга ҳам “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони топширилди дея хабар беради Qalampir.uz.

Таъкидлаш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига кўра, бу йил юртимизда Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here