Танасини сунъий ўзгартирган йигит қўлидан айрилиши мумкин

0

Бугунги кунда фитнес клублар кўпайиб, эркаклар орасида бодибилдинг спорти билан шуғулланиш оммалашиб бормоқда. Бу спорт билан шуғулланган кишилар ҳақиқатда ҳам чиройли қоматга эга бўлишади, қолаверса, соғлиқ учун фойдали.

Россиянинг Пятигорск шаҳрида яшайдиган Кирилл Терешин эса чиройли қоматга эришишнинг анча “осон йўли”дан боришга қарор қилди. Бугунги кунда 21 ёшли бу йигитнинг жуда ҳам катта “бицепс” (билан мушак)лари интернет оламида шуҳрат қозонмоқда. Лекин, унинг бундай “шуҳрат”га эришишида спортнинг алоқаси йўқ.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни “Синтол қироли” ёки “Шиширилган гавда” деб номлашмоқда. Чунки, Терешин ўз гавдасини спорт билан шуғулланиб эмас, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган уколлар билан ўзгартирмоқда. Кирилл ўзининг озғин гавда тузилишидан доимо норози бўлиб, спорт залида кўп шуғулланган. Ҳарбий хизматдан кейин эса, янада ориқлаб кетган.

Шундан кейин Терешин ўз танаси мушакларини уколлар билан “ўстириш”га ҳаракат қила бошлаган. Мушакларни ўстирадиган синтол дориси унга қимматлик қилган. Шу сабаб, у мушакларини зайтун ёғи, бензил спирти ва лидокаин дорилари билан “ўстира” бошлаган. Бу ҳақда Qalampir.uz маълум қилди.
Ҳозирги вақтда Кирилл интернет тармоғида ўзининг улкан “сиёҳранг” мушакларини видеомурожаатлар орқали мухлисларига намойиш  қилиш орқали пул ишлаб топмоқда. У шу кунгача эришган натижалари билан тўхтаб қолиш нияти йўқ. Унинг келгуси режаларидан бутун танасини татуировкалар билан безаш, илонларга ўхшаш мақсадида тилини иккига ажратиб кесиш, ирокез турмагига эга бўлиш, кўзларининг бири рангини сариқ, иккинчисининг рангини кўкга бўяш, шунингдек, қозиқ тишларга эга бўлиш ўрин олган.

Бу йигитнинг кумири шу вақтгача 20 мартадан кўпроқ жарроҳлик столига кўнгилли равишда ётган, 38 ёшли фитнесчи Александр Шпакдир. Унинг фикрига кўра “Талаб таклифни келтириб чиқаради. Бугунги дунё ёрқин машҳурликни талаб қилади. Одам атрофидагилари сотиб оладиган нарсани сотиши керак”.

Мутахассисларнинг фикрича, келажакда Кирилл Терешкиннинг қўлларини кесиб ташланиш хавфи мавжуд.

Машҳурлик ортидан югуриш, инсон танасини ўзгартиришлар тўғрисида тажрибалар ўтказишнинг чек-чегараси бормикан?

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here