Танқиднинг ҳам чегараси бор

1

Баъзан танқид қилишда чегарадан чиқиб кетамиз. Бу айниқса ижтимоий тармоқлардаги танқидларда яққол кўриниб қоляпти. Бири Мусулмонлар идорасини, бошқа бири эса Ёшлар иттифоқини танқид қилса яна бири электр тармоғидаги узилишлар ҳақида нолийди. Лекин ҳеч бири муаммони асли ечими қаердалигини ва қандай ҳал этиш кераклигини билмайди. Билолмайди ҳам. Чунки шу танқид қилаётганлар у даражада билим ва тажрибага эга эмас. Тўғри, мамлакатимизда барча соҳаларда ислоҳотлар самараси ўлароқ сўз эркинлиги ҳам мустаҳкамланди. Лекин бу дегани ҳар гапни гапиравериш, ноўрин танқид қилавериш дегани эмас. Танқидга ҳам асос бўлиши керак.

Барчамиз ўз-ўзимизга савол бериб кўрайлик:
Қайси биримиз ўз соҳамиз, ўз йўналишимиз бўйича қандай ютуққа эришдик?
Яна қайсимиз ўз соҳамиз бўйича бирор кашфиёт қилиб ҳалқимизга тақдим қилдик?
Қай биримиз бирор муаммога ечим топа олдик?
У хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, бирортасига ечим топишга ҳеч бўлмаса ҳаракат қилдикми?

Афсуски, бу саволлар кўп ҳолларда саволлигича қолиб кетмоқда. Чунки, биз ижтимоий тармоқларда беҳуда танқид қилишни биламиз холос. Юқоридаги салбий одатимиз йўқолмас экан, ҳеч қачон муаммоларимиз бартараф бўлмайди.

Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, бир ҳалқ бўлиб, муаммоларни биргаликда бартараф этсаккина, юртимиз бундан-да гуллаб яшнайди. Динимиз ривожланади, бундан-да кенг йўллар очилади. Ана ўшандагина Президентимиз кўзлаётган улкан марраларни забт эта оламиз. Барчамиз ўз соҳамизни пухта ўрганиб, ҳалқимизга қулайликлар яратиб юртимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшайлик. Сўзимиз якунида кўп бора ўз исботини топган нарсани эслатмоқчимиз: ечим таклиф этилмаса, беҳуда танқиддан фойда йўқ…

Умар АДҲАМ,

azon.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here