Ўзбекистон аҳолиси 32,5 миллиондан ошди

1
Тошкентда ўтказилган навбатдаги Халқаро пресс клуб мажлиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятига бағишланди. Мазкур тадбирда сўзга чиққан Давлат статистикаси қўмитаси раисининг ўринбосари Маҳмуджон Зиёдуллаев, энди Ўзбекистонда ҳар 10 йилда бир маротаба аҳолини ялпи рўйхатга олиш ўтказилишини таъкидлаган. Бу тўғрида Qalampir нашри ёзмоқда.
Мамлакат аҳолисига оид статистика тўғрисида маълумот берар экан, қуйидагиларни келтирди: сўнгги тўққиз ойлик якунига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг сони 32.5 миллиондан иборат. Шулардан 523 минг нафарини янги туғилганлар ташкил қилса, ҳаётдан кўз юмганларнинг сони 116 мингдан ортиқроқ бўлган.

Ҳисобот даврида тузилган никоҳларнинг сони 192 мингдан ортиқроқ бўлган, ажримлар сони эса 23 мингдан зиёдни ташкил қилган.

Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг сони 120 минг нафарни ташкил қилган. Жами 136 минг нафар фуқаро эса, мамлакатнинг бир вилоятидан бошқа  вилоятга ёки бошқа мамлакатга кўчгани қайд қилинган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

  1. СТАТИСТИК МАЪЛУМОТ НОТУГРИ! АХОЛИ СОНИ 27.0 миллиондан ошмайди. Мен хам статистикада ишлаганман. ТАЛОНГА 8 ХИЛ ТОВАР БЕРИЛАЁТГАН ЙИЛЛАРИ (МАГАЗИНЧИЛАРНИНГ «ИЛТИМОСИГА» АСОСАН) СУНЪИЙ РАВИШДА ХАР ОЙДА ХУДУДЛАРНИ АХОЛИСИ ОШИРИБ КУРСАТИЛГАН.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here