Янги фармон: ногиронларга мослаштирилмаган шаҳар йўловчи транспортиларини сотиб олиш тақиқланади.

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сонли “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра 2018 йил 1 мартдан ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилмаган шаҳар йўловчи транспорти воситаларини сотиб олиш тақиқланади.

Шунингдек, мазкур фармонда Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги “Ўзавтосаноат” АЖ ва Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан биргаликда икки ой муддатда:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари – ногиронлиги бўлган шахсларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;

маҳаллий ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун махсус мосламалар билан қайта жиҳозлашни таъминлаш бўйича таклифлар киритиш вазифаси ҳам юклатилди.

 

Юрисконсульт Хуршид Равшанов

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here