«Бўлажак қайнонамни ёмон кўриб қолдим»

1

— Мен бир йилдан буён бир йигит билан учрашиб юрардим. Севганимнинг ота-онаси уйимизга совчи бўлиб келишгач, бизларни унаштиришди. Орадан икки ойча ўтиб, куёвни кийинтириш учун чиққан онамга бўлажак қайнонам «Мен одамлардан сизни меҳмонни яхши кута олмайди, деб эшитдим», дея кинояли гаплар қилибди. Сўнг «Менинг ўғлим асл кийимларни кияди, сизнинг дидингиз пастга ўхшайди, сиз мен кутган аёл бўлиб чиқмадингиз», деб онам шўрликни хўп йиғлатибди. Аммо онажоним менинг бахтимни ўйлаб, бўлажак қайнонамга ҳеч нима демабди. Бундан отамнинг хабари йўқ. Ота-онам ҳеч кимдан кам қилмасдан фотиҳа тўйимни ўтказиб беришди. Биз шаҳардаги обрўли хонадонлардан биримиз. Аммо менинг кундан кунга ўзим борадиган хонадон аёлига, яъни бўлажак қайнонамга нафратим ошиб бормоқда. Онамнинг кўз ёшлари сира кўз ўнгимдан кетмаяпти. Шунинг учун мен келин бўлиб тушадиган уйдаги одамлардан ҳеч бирини кўргим йўқ… Илтимос, маслаҳат беринг, қандай йўл тутсам экан, тўйни қайтарсаммикин?

… 65-69 абоненти,

«Ҳордиқ плюс» газетасининг «Сирдош» саҳифасидан

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here