Чоршанба саволи: Миср эҳромлари жойлашган воҳага кечалари махсус юк автомобилларида майда тошлар келтирилиб тўкиб кетилади. Бу нима мақсадда амалга оширилади?

0

Азиз мухлислар! Энди «Ҳордиқ плюс» газетасининг ҳар бир сонида мухлислар эътиборига «Ҳафта саволи» лойиҳаси эълон қилиб  борилади. Бериб бориладиган саволлар бир-биридан қизиқарлилиги билан нафақат газета мухлисларининг, балки сайтимиз ўқувчиларининг ҳам эътиборини  тортиши аниқ.  Газетанинг №96(1237)-сонида мухлислар эътиборига «Чоршанба саволи» эълон қилинганди. Лойиҳа қоидасига кўра, газета мухлислари ўз жавобининг тўғри ёки нотўғрилигини Hordiq.uz сайтидан билиб олишлари мумкинлигини хабар қилгандик.

Демак, газетада берилган савол ва унинг жавобини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Савол: Миср эҳромлари жойлашган воҳага кечалари махсус юк автомобилларида майда тошлар келтирилиб тўкиб кетилади. Бу нима мақсадда амалга оширилади?

Жавоб: Эҳромларни зиёрат қилган сайёҳлар, албатта, у ердан бир дона бўлса-да, тошни ўзлари билан олиб кетади. Уларни таъминлаш мақсадида тош олиб келиб тўкилади.

Сайтимиз мухлислари диққатига! Агар турли соҳа ва мавзуларга доир бир-биридан қизиқарли, кутилмаган саволларнинг ечимини топиш сизни қизиқтирса, «Ҳордиқ плюс» газетаси саҳифаларида бериб борилаётган ҳафта саволи айнан сиз учун!

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here