Диққат, Америка қирувчи самолётлари Шимолий Корея чегарасига яқин жойда навбатдаги авиазарбаларни амалга оширди!!!

2

 

Америка қўшма штатлари қуролли кучларига тегишли «B-1B Lancer» қирувчи самолётлари Шимолий Корея чегарасига яқин жойда гўёки «ҳарбий ўқув машғулотлари» доирасида навбатдаги авиазарбаларни амалга оширди ва натижада «душман» йўқ қилинди. Авиазарбаларда Жанубий Корея ҳарбий ҳаво кучларининг «F-15Ks» ва «KF-16s» қирувчи самолётлари ҳам фаол иштирок этди.

Афсуски, бу номигагина ҳарбий ўқув машғулотлари эканини барча яхши англаб турибди. Шимолий Корея навбатдаги баллистик ракета синовларини амалга оширгач, АҚШ, Япония ҳамда Жанубий Корея раҳбарларининг «пайтавасига қурт тушган». Улар нимаики қилиб бўлса-да, Ким Чен Инни қўрқитиш, қанчалар қудратга эга эканликларини очиқчасига намойиш этишдан тийила олишмаяпти. Экспертлар эса бу ҳаракатларнинг барчаси учинчи жаҳон уруши бошланишидан дарак эканини қайта-қайта таъкидлашмоқда. Афсуски, ҳозирча воситачи мамлакатлар, жумладан, Россия, Хитой, Эроннинг муаммони дипломатия йўли билан ҳал этиш масаласидаги уринишлари иш бермаяпти. Демак, Американинг ўзи бу урушни хоҳлайди. Тағин худо билади.

ИТАР ТАСС

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

2 ФИКРЛАР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here