Эртага Ўзбекистонда ҳарорат кўтарилишни бошлайди

0

Пайшанба, 7 декабрь куни, гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, мамлакатимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кўтарилади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкент шаҳрида ҳарорат кундузи 7-9 даража илиқ, кечаси 5 даражагача совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 5-10 даража илиқ, кечаси 3 даражагача совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи 15 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 3 даражагача тушиб кетади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат кундузи 6-11 даража илиқ, кечаси 2-7 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. Кечас эса 2 даражагача совуқ бўлади.

Фарғона водийсида кечаси 10 даражалик совуқ ҳарорат сақланиб қолади. Кундузи эса ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here