Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилини Киевда Украина хавфсизлик хизмати вакиллари қўлга олди!!! (ФОТО, ВИДЕО)

0

 

Барчага маълум, Михаил Саакашвили Одесса губернатори лавозимидан кетгач, Украина президенти Петр Порошенкони ҳокимиятдан четлатиш ва мамлакат раҳбари лавозимини эгаллаш ҳаракатига тушганди.

Шунча вақт давомида у тарафдорлар сонини кўпайтиришга эришди ва яқинда ишни Олий Рада биноси ёнига тарафдорларини олиб келишдан бошлади. Аввалига митинглар, норозилик акциялари тинчликда ўтди. Лекин кўчага чиққан 8-10 минг атрофидаги халқдан узоқ вақт тинчлик кутиб бўлармиди. Саакашвили вазиятни босқичма-босқич кескинлаштириб борди. Хўш, кейин-чи?

Якшанба 3 декабр куни Саакашвили тарафдорлари Киевдаги телеканаллардан бирини эгаллаб олди. Акция иштирокчиларининг талабига кўра, телеканал фақат Саакашвилининг чақириқларини, митингни ва йўл-йўлакай содир бўлаётган тартибсизликларни намойиш эта бошлади. Бугунга келиб эса вазият умуман чигаллашди. Кундузи Украина хавфсизлик хизмати вакиллари Саакашвили ижарада турган уйда тинтув ўтказишди. Кейинги режа унинг ўзини қўлга олиш эди.

Саакашвили тарафдорлари кўмагида ўзи яшаб турган уй томига чиқиб олди ва агар бошбошдоқликлар бас қилинмаса, томдан ўзини пастга ташлаш билан хавфсизлик хизмати ходимларини қўрқита бошлади. Бироқ ҳеч ким унинг қўрқитишларига қулоқ тутгани йўқ. Михаил Саакашвилини томнинг ўзида қўлга олиб мамлакат хавфсизлик хизматига тегишли машинага қамашди. У ўша пайтдаёқ олиб кетилиши ва қамалиши лозим эди. Яна вазият ўзгарди. Тарафдорлари куч ишлатиш йўли билан Саакашвилини хавфсизлик хизмати вакиллари қўлидан қутқариб олишди.

Грузия собиқ раҳбари ўша лаҳзалардаёқ сўзга чиқиб, тарафдорлари, хоҳловчиларни навбатдаги якшанба куни марказий майдонда йиғилишга чақирди.

— Биз Порошенкога нисбатан албатта импичмент эълон қиламиз, — деди Саакашвили. — У коррупциячи, порахўр! Биз президентни кабинетига киритмаймиз. Биз бу ҳукуматни йўқ қиламиз!..

Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков эса Саакашвилини таслим бўлишга чақирмоқда.

— У мамлакат қонунларига бўйсуниши шарт, — деди Аваков. — Ва қилмишлари учун қонун олдида жавоб бериши лозим. Ҳозирги вазиятни фақат қонун йўли билан бартараф этиш мумкин. Тартибсизликлар тўхтатилиши учун Саакашвилига нисбатан суд адолатли ҳукм эълон қилиши лозим.

Лента. ру

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here