Колумбияда рекорд даражадаги вазнга эга чақалоқ дунёга келди…

0

 

Болакайнинг исми-шарифи Исаак Дэвид Гуэрра Мачакон. У 2017 йил 2 декабр куни Колумбиядаги туғруқхоналардан бирида туғилди. Туғилди-ю, дунёга машҳур бўлиб кетди. Сабаби, у 6, 5 килограмм вазн, 60 сантиметр бўй билан ёруғ дунё юзини кўрди. Чақалоқни кунига етти-саккиз марта овқатлантириш керак бўляпти. Қолаверса, болага 5 ойлик чақалоқларга тўғри келадиган «подгузник»лар сотиб олишга мажбур бўлишяпти.

— Мен бунақанги каттакон фарзандни дунёга келтираман деб сира ўйламагандим, — дейди чақалоқнинг онаси Диана Мачакон. — Лекин барибир хурсандман. Чунки болам соғлом туғилди…

Туғруқни амалга оширган акушер-гинекологнинг гапига қараганда, туғилган пайт болакай нафас олишга анча қийналди. Бу ҳолат йирик туғиладиган болаларнинг барчасида учрайди. Ҳозир эса чақалоқ ўзини жуда ҳис этмоқда. Врачлар ҳазил аралаш Исаак Дэвид Мачакон уйга ўз оёғи билан юриб кетишига умид боғлашяпти.

Mirror

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here