2018 йилнинг 1 январидан UzCard DUET пластик карталари бўйича транзакцияларни тўхтатади

0

UzCard банклараро тўлов тизими 2018 йилнинг 1 январидан DUET карталари бўйича транзакцияларни тўхтатади, деб хабар берди UzCard матбуот хизмати.

UzCard банклараро тўлов тизими жорий йилнинг 3-чорагида DUET («оффлайн») карталар орқали амалга оширилган банклараро транзакцияларнинг умумий сони 14,2 минг транзакциядан иборат бўлиб, 16,3 миллиард сўмни ташкил қилди. Ўтган йилнинг шу вақт оралиғида банклараро транзакцияларнинг умумий сони 1,9 миллион бўлиб, миқдори эса 1,06 триллион сўмни ташкил қилган.

Қайд этилган кўрсаткичлардан келиб чиқиб, UzCard 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, DUET карталар бўйича транзакцияларни тўхтатишга қарор қилди.

Айтиб ўтиш лозимки, жорий йилнинг 3-чорагида мамлакат бўйлаб 1,4 миллион пластик карта ишлаб чиқарилган. Бу 2-чорак кўрсаткичидан 54,2 % кўп демакдир. 2017 йилнинг 2-чорагида эмиссия қилинган карталар сони 908 210 мингтани ташкил қилган бўлса, 2016 йилнинг 3-чорагида 1,7 миллион банк пластик карталари чиқарилган. Жорий йил кўрсаткичлари билан солиштирилганда 17,6 % га пасайганини кўришимиз мумкин.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here