Австралиялик врач беморни оғриқсиз ўлим топишида ёрдам берувчи ажал машинасини ихтиро қилди…

0

 

Эвтаназия тарафдори ва юқори малакали врач Филипп Нитшке голландиялик муҳандис Александр Банник билан ўзаро ҳамкорликда «ажал машинаси»ни ихтиро қилди. Машина 3Д принтер ёрдамида яратилди. Бу машина оғир бемор ёки ўлишни хоҳловчиларга ҳеч қандай оғриқларсиз, жуда қисқа муддатда дунёдан ўтишда ёрдам бераркан.

— Машина «Sarco» деб номланган капсуладан иборат, — дейди врач. — Ичига суюқ азот жойланган канистрлар бор. Бемор капсула ичига ётиши билан қопқоқ автомат тарзда ёпилади. Суюқ азот эса капсула ичкарисига қуйила бошлади. Шу аснода кислородни камайтириб боради. Орадан узоғи билан 5 дақиқа ўтиб-ўтмай, бемор оғриқларсиз, кислород етишмаслиги оқибатида оламдан ўтади. Агар хоҳласа, ўлимидан олдин шу капсула билан бирга дафн этишларини васият қилиши ҳам мумкин. Башарти у сўнгги дақиқаларда яшашни хоҳлаб қолса, яъни, ўлиш ниятидан кечса, шундоқ ёнгинасида махсус «шовқин» тугмачаси бор. Тугмачани босса, капсула даричаси очилади-ю, ичкарига кислород кириб келади ва бемор яшаб қолади…

Бу машина қанчалар фойдали эканини билмадик-у, аммо ажал машинасининг яратилиши ваҳшийлик белгиларидан бири эканига тўлиқ амин бўлдик. Негаки, худо суйган, унинг назари тушган бандалар ҳеч кимга, ҳатто оғир беморга ҳам ўлим тиламайди. Аксинча, унга шифо сўраб ёлворади.

На илож, бу ҳам европаликларнинг ҳиссизлиги, жаллодликка мойиллик белгиларидан бири бўлса ажаб эмас.

life. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here