Бемор аёл кўричак бўлган деб ўйлашганди. Аслида унинг ички аъзолари бир-бирига ёпишиб, цемент каби қотиб қолган экан…

0

 

Бирмингемда яшовчи 32 ёшли Даниэль Кеттлуэлл 2013 йили илк бор қорин қисмида оғриқ пайдо бўлиши натижасида касалхонага келганди. Врачлар уни кўричак деб ўйлашган ва жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Аслида эса бемор тиббиётда жуда кам учрайдиган эндометриоз ва адгезия хасталигига йўлиққан экан. Яъни, ички аъзолари жуда катта тезликда ўсиши натижасида бир-бирига ёпишиб қолган. Шу қадар қаттиқ ёпишганки, худди цементга айланган.

Ана ўшандан бери аёл 15 мартаба жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Фойдаси бўлмаяпти. Ҳеч бир мутахассис, врач хасталикни даволай олмаяпти. Доимий кучли оғриқлар туфайли у 30 дақиқадан ортиқ ташқарида юра олмайди. Чунки оғриқлар саратонга учраган одамдагидан ҳам бешбаттар кучлироқ.

— Мен хасталик туфайли энг яқин дўстларимдан ҳам айрилдим, — дейди Даниэль Кеттлуэлл. — Чунки хонадан ташқарига чиқиб бемалол юра олмайман. Кутилмаганда оғриқлар бошланади-ю, ёруғ дунё кўзимга тор кўрина бошлайди. Яхшики, бахтимга онам ва синглим бор экан. Уларгина инжиқликларимга, бақир-чақирларимга чидаб менга қарашяпти.

Биз ҳам бу бемор аёлга худодан шифо тилаган бўлардик. Ҳеч кимни бундай азобларга асир қилмасин!

Mirror

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here