Благовещенскда яшовчи қария ўз набирасининг ғазабига мубтало бўлди…

0

 

Фожиа яқинда юз берган. Қария (хавфсизлик ва тергов манфаатлари кўзда тутилиб қаҳрамонларнинг исми-шарифи сир тутилган) ўсмир набирасини бир ўзи вояга етказди. Емай едирди, киймай кийдирди. Яқинда икковлари боғда ишлашаётганди. Набира эҳтиётсизлик оқибатида дарахтлардан бирига зиён етказиб қўйди. Шубҳасиз, бобосидан бу иши учун керагича танбеҳ эшитди. Аслида илгари ҳам нотўғри йўл тутса, бобоси танбеҳ берарди. Аммо бу галгиси негадир уни ғазабга келтирди ва қўлидаги болта билан бобосини чопиб ташлади.

Суд-тиббий экспертиза хулосаларига кўра, ўсмир қариянинг танасига етти марта кучли зарба берган. Шунинг оқибатида бобо оламдан ўтган.

Ўсмир қотил эса ўзи полицияга бориб айбини тан олди. Суд айбини тан олгани, терговга яқиндан ёрдам кўрсатганини ҳисобга олиб уни олти йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Бироқ у жазони қайта тарбиялашга мўлжалланган алоҳида колонияда ўтайди.

РИА Новости

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here