Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни йўқ қилиш учун 24 млн доллар маблағ ажратди…

0

 

Маблағ Ким Чен Инни йўқ қилишга ихтисослашган махсус отряд ташкил этиш мақсадларига сарфланади. Яъни, бу пуллар эвазига алоҳида ускуналар, ўзиучар разведкачи самолётлар, гранатомёт-ўзини ўзи йўқ қилувчи дронлар ва ҳоказолар сотиб олинади.

Жанубий Корея раҳбарларининг айтишича, келаси йили бу маблағ янада кўпайтирилади. Отряд таркибига махсус тайёргарликдан ўтган 1000 нафар жангчи қабул қилинади. Айнан улар Ким Чен Ин ва унинг ҳукумат аъзоларини йўқ қилади.

Отряд жангчиларининг қай манзилда тайёргарликдан ўтказилиши сир тутилган. Фақат шуниси маълумки, улар АҚШ махсус хизмати вакиллари тарафидан тайёрланади. Худди ўша махсус хизмат вакиллари ўз вақтида биринчи рақамли террорчи Усама бин Ладенни йўқ қилганди.

Энди Америка ҳамда Шимолий Корея ўртасидаги муносабатларга тўхталадиган бўлсак, икки томон ҳам совуқ урушга очиқчасига тайёргарлик кўрмоқда. Америка Қўшма Штатларининг ҳарбий ўқув машғулотлари тўхтатилмаяпти. Машғулотларда иттифоқдошлар ҳисобланмиш Япония ва Жанубий Корея қўшинлари ҳам яқин вақтларда фаол иштирок эта бошлайди.

Ўз ўрнида Ким Чен Ин ҳукумати ҳам урушга ҳозирлик кўрмоқда. Аммо Ким Чен Ин бир гапни қайта-қайта такрорлаб чарчамаяпти. Шимолий Корея армияси жангга жалб этилмайди. Америка бу мамлакатга ҳужум қилгани ҳамоно ядро қуроли жойланган баллистик ракеталар Америка томонга парвоз қилади.

Korea Herald

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here