Жанубий Корея Шимолий Корея президентини йўқ қилиш учун махсус отряд тузмоқда

0

Жанубий Корея КХДР етакчиси Ким Чен Инни йўқ қилиш учун махсус отряд яратади, деб ёзмоқда daryo.uz «Коммерсантъ» нашрига асосланиб.

Жанубий Корея раҳбарияти 2018 йилги мамлакат мудофаа бюджетига Ким Чен Инни ўлдириш харажатларини ҳам расман киритди. 340 миллион вон (310 минг доллар) мақсади Шимолий Корея раҳбариятини йўқ қилишдан иборат бўлган минг кишилик отрядни машқ қилдириш ва қурол-аслаҳа билан таъминлашга йўналтирилади.

Отряд Американинг 2011 йилда халқаро террорчи Усама бин Ладинни йўқ қилган SEAL Team Six отряди дастури бўйича машқ қилади. Махсус топшириқли жангчиларга ўзини-ўзи йўқ қилиб юборадиган учувчисиз қурилмалар, разведка дронлари ва станокли гранатомётлар берилади. Шимолий Корея ҳудудига сездирмасдан кириши керак бўладиган Ch-47 Chinook Америка транспорт вертолётини модернизация қилиш ва такомиллаштириш бўйича ҳам режалар мавжуд.

Жанубий Корея мансабдорлари бора-бора отряд учун харажатларни кўпайтириб, унга 26 миллиард вон (24 миллион доллар) сарфламоқчи.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here