Путин яна президентликка номзодини қўйиши ҳақида Горбачёв нима дейди?

0

Владимир Путин Президент сайловида ўз номзодини қўйиши ҳақида хабар тарқалгандан сўнг, бу кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, собиқ иттифоқнинг биринчи президенти – 86 ёшли Михаил Сергеевич Горбачёв амалдаги Россия Президенти Владимир Путиннинг навбатдаги президентлик сайловида ҳам ўз номзодини илгари суриши ҳақидаги сўзларига ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда qalampir.uz хориж матбуотига асосланиб.

“Путин бу  — сардор, у халқнинг қўллаб-қувватлашига арзийдиган инсон, буни алоҳида эътиборга олишингизни сўрайман, – деди Горбачёв. – Бизда ҳозир шундай даврки, Россияда ҳозир “шошмаслик керак” шиори бўлиши лозим”, – деб қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, кеча 6 декабрь куни Нижний Новгород шаҳрида, ГАЗ автомобиль заводи ишчилари билан бўлган учрашувда Владимир Путин Россияда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловида ўз номзодини қўйиш тўғрисидаги қарорини эълон қилган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here