«Қориштиргич». Эрдўған Трампнинг қарори бўйича баёнот берди

0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиши бўйича қарорини қоралади, деб хабар бермоқда РИА «Новости»га асосланиб kun.uz.

Унинг фикрига кўра, АҚШ «БМТнинг ал-Қудс бўйича 1980 йилги қарорини топтади, уни ҳали ҳеч ким бузмаганди».

«Трамп бу қарор билан нима демоқчи бўлаётганини тушуниш имконсиз. У ҳозирда қориштиргич ролини ўйнамоқда, бутун минтақада алғов-далғовлик келтириб чиқарди. Ал-Қудс – бу мусулмонлар, христианлар, яҳудийлар учун муқаддас жой. Айниқса, бу минтақа учун шундай қадам – ёниб турган гугуртдек таъсир кўрсатади», – дея таъкидлаб ўтди Туркия етакчиси.

Шунингдек, Эрдўғоннинг таъкидлашича, сиёсий етакчилар «можароларни кескинлаштирмаслиги, балки тинчликни ўрнатиши лозим».

«Агарда Трамп ўзини шундай кучли, тўғри деб ҳисобласа, адашади. Кучли – тўғри дегани эмас», – дея хулоса қилди Туркия президенти.

Аввалроқ Дональд Трамп ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олишини маълум қилди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Трампга «жасур ва адолатли» қарор учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида, Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос Трампнинг қарорини Яқин Шарқдаги тинч жараёнда Америка иштирокининг якуни деб атади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here