Украина президенти Петр Порошенко Саакашвили тарафидан ташкил этилган тартибсизликларда Россияни айблади…

0

 

Порошенконинг айтишича, Саакашвили ўзининг ҳар бир ҳаракатини Кремл билан келишган ҳолда амалга оширмоқда. Россия тарафи марказий майдонда, Рада биноси ёнида ташкил этилаётган акциялар, тартибсизликларни молиялаштирмоқда. Путин ҳукумати Украина ичкарисида вазият кескинлашиши ҳамда мамлакат иқтисодий, сиёсий жиҳатдан инқирозга юз тутишини истайди.

Эслатиб ўтамиз, Украинада Михаил Саакашвилига қарши учта жиноий иш қўзғатилган. Уни Украина ҳукуматини ағдаришга уринишда айблашмоқда. Украина бош прокуратураси эса Саакашвилига нисбатан расман қидирув эълон қилди. Хабарларга қараганда, у ўзига қарши қўзғатилган жиноий иш юзасидан ташкил этилган суд мажлисига боришдан бош тортган.

vladtime. Ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here